Ғазода қанча журналист ҳалок бўлган?
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) хабарига кўра, ХАМАС бошчилигидаги 7 октябрь ҳужумлари ортидан уруш бошлаганидан бери 150 дан ортиқ фаластинлик журналист ҳалок бўлган. Бу CPJ 1992 йилда маълумот тўплашни бошлаганидан буён журналистлар учун энг қонли давр бўлди.
Шу ҳафта бошида «Safa» номи билан танилган Фаластин матбуот агентлигида ишловчи журналист Муҳаммад Башир Ал-Толмес Исроил Ғазо шаҳрида уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида жиддий жароҳатлар олиб вафот этди. У Аҳлам Тлули ўлдирилганидан кейин душанба куни ҳалок бўлган иккинчи журналист эди.
Исроил ҳарбийлари “CNN” телеканалига ҳаво ҳужуми ҳақида аниқ изоҳ ва маълумот бера олмаслигини билдириб, шундай қўшимча қилган: «Давом этаётган отишмаларни ҳисобга олсак, фаол жанговар зонада қолиш хавфли бўлиши табиий».
Сешанба куни берилган зарбалар натижасида Женин шаҳрида 4 нафар ХАМАС жангчиси ҳамда 15 ёшли болакай ва бир эркак ҳам ҳалок бўлган. Исроил уюштирган ушбу зарбалар Женинга бир ойдан ортиқ вақт давомида илк ҳужум эканлиги айтилди.
Қизиғи, зарба Қатар пойтахти Доҳада ХАМАС ва Исроил ўртасида Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича билвосита музокаралар давом этаётган бир пайтда уюштирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг