Газчи ва ҳисобчи «тил бириктирди»: улар нимани режалаштирган эди?

10:19 15 Ноябрь 2024 Жамият
211 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент энергия ресурсларидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган газчи ва ҳисобчини қўлга туширди. Бу ҳақда Департаментнинг хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу ноқонуний ҳолат аниқланган.

Қайд этилишича, «Булунғур тумангаз» газ таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати газчиси С.Х. фуқаро М.Б.нинг хонадонида кўрик давомида табиий газ таъминотидан аниқланган 1,6 миллион сўм зарарни 14 миллион сўм эканлигини айтиб, гўёки ушбу зарар миқдорини камайтириб бериши эвазига М.Б.дан 4,4 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби яна бир ҳолат Тошкент шаҳрида аниқланган. Хабар қилинишича, Департаментнинг Олмалиқ шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Олмалиқ шаҳар ЭТК ҳисобчиси З.А. фуқаро Д.Н.нинг «Дўстлик» МФЙдаги уйининг электр таъминотидан 5 миллион сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 3 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер