Газ қувурларига яширин ўрнатилган хомут ва ҳовузлар фош этилди
Жорий йилнинг октябрь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ алоқа каналларига газ қувури механик равишда тешилиб, маҳсулотни ўғирлаш учун хомут ўрнатилгани ҳақида маълумот келиб тушди.
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан Газли газни қайта ишлаш заводига конденсат етказиб берувчи ушбу қувур “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ҳудудий комплаенс инспекторлари ва Бошқарманинг қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан зудлик билан ўрганиб чиқилди.
Ўтказилган тезкор тадбирда қувурдан тахминан 600 метр узоқликда қумга кўмилган резина шланг ҳамда полиэтилен плёнка билан қопланган, ўлчами 2х4 метр кавланган чуқур аниқланди.
Кузатувлар жараёнида ходимларда Бошқармага қарашли узунлиги 66 км бўлган магистраль қувур йўналишида номаълум шахслар бошқарувидаги, давлат рақами яширин бўлган “УАЗ” русумли автоуловларнинг серқатнов бўлиб қолгани шубҳа уйғотди.
Ўрганишлар натижасида мазкур йўналишдаги қувурга ўрнатилган яна битта хомут ва ундан тахминан 700 метр узоқликкача тортилган шланг ҳамда полиэтилен плёнка билан қопланган ҳажми 10х2,5м бўлган ҳовуз топилди.
Ушбу ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг