«Galaxy S25+» ва «S25 Ultra» устидан ишлаб чиқарувчига шикоятлар келиб тушмоқда

«Samsung» телефонларининг энг катта камчиликларидан бири уларнинг қувватланиш тезлигидир. Компания смартфонларидан фойдаланувчилар айрим моделларнинг устидан шикоят қилишмоқда. Бу ҳақда «Android Police» нашри хабар берди.
«Galaxy S25+» ва «S25 Ultra» фойдаланувчилари қувватлаш билан боғлиқ муаммолар ҳақида «Samsung»нинг расмий саҳифаларида шикоятлар қолдирган.
Энг кўп учраётган камчилик қурилмалар жуда секин қувватланишидир. Фойдаланувчилар смартфон экранида «Super Charging 2.0» функцияси ёқилганда ҳам аҳвол ўзгармаётганини таъкидлашган.
Муаммо асл 45 Вт кучга эга қувватлаш қурилмаси билан ҳам юзага келган. Баъзи фойдаланувчилар тез зарядлаш функциясини ўчириб қўйиш телефоннинг секинроқ бўлсада, яхши қувват олишини аниқлади.
«Samsung» расмийлари муаммони янгиланишлар орқали ҳал қилишини айтиб,«S25» эгаларига 5А USB-C кабели ўрнига телефон билан бирга келган 3А кабелидан фойдаланишни тавсия қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг