Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асари BBCʼнинг “Барча даврларнинг 100 та энг буюк болалар китоблари” рўйхатига киритилди
Ушбу рўйхатни шакллантириш учун 56 мамлакатдан танлаб олинган 177 экспертга “Барча даврларнинг энг яхши болалар адабиётларига қайси асарлар киради?» дея савол берилган. Улар ўз танлови бўйича 10 та энг яхши болалар китоби рўйхатини тузган.
BBCʼнинг умумий рўйхатда “Шум бола” 73-ўринни эгаллади.
Ғафур Ғуломнинг болалиги, XX аср бошидаги Тошкент ҳаёти тасвирланган “Шум бола” қиссаси 1936 йилда ёзилган. Қиссада шум бола Қоравой ҳақида ҳикоя қилади. Қоравой уйидан кетиб қолиб, ўзининг топқирлиги, зукколиги, шўх-шаддодлиги туфайли турли саргузаштларни бошидан кечиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг