Ғафур Ғулом боғининг номи ўзгармайди — Чилонзор тумани ҳокимлиги муносабат билдирди

Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғининг номи ўзгариши мумкинлиги ва бунга айрим фуқароларимизнинг эътирозли фикрлари чоп этилмоқда.
Бу борада Чилонзор тумани ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Б. Расулов берган маълумотларга кўра, боғнинг номланишига расман ўзгартириш киритилмаган. Боғ номини ўзгартириш ҳақида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси номига ариза келиб тушмаган.
«Албатта, бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олинади. Боғ олдин аталган номи Ғафур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолади», — дея маълумот бермоқда Ботир Расулов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг