Футбол академияси ўқувчилари Абдулла Орипов номидаги ижод мактабида бўлишди

19:36 11 Декабрь 2023 Жамият
179 0

Мадҳия — қалбида ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси бор ҳар қандай кишида миллий ғурур, ўзига хос фахр, энг муҳими юртга меҳр уйғотади. Бу миллий тимсолда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, шунингдек, зийнати, ору номуси, маслак — мақсади мужассам бўлади.

Қашқадарё вилояти футбол академияси спортчи-ўқувчилари Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номли ижод мактабида бўлишиб, турли экспонатлар билан танишдилар.

— Бу ерда ўқувчиларимиз Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид маълумотларни кўришди, шоирга тегишли шахсий ашёларни кўздан кечиришди, — дейди футбол академияси директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шавкат Рўзиев. — Музейда шоирнинг мадҳияни яратишга оид 200 дан ортиқ қораламаларидан 17 та нусхаси сақланмоқда. Ёш футболчиларда бу саёҳат жуда катта қизиқиш уйғотди.

Зеро, йирик мусобақаларда футболчилар давлат мадҳиясини куйлаётганда юрагида Ватан туйғуси жўш уради. Юртга бўлган муҳаббат ва садоқат мадҳия орқали қалбларга сизиб киради. Қашқадарё вилояти футбол академияси ёш футболчиларининг мадҳиямиз қабул қилинган кунда Абдулла Орипов номидаги ижод мактабига қилган саёҳати уларни спортда катта ғалабалар сари илҳомлантириши табиий.

Ф. ХУДОЙБEРДИЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер