Францияда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди. Унинг жуда хавфли экани айтилмоқда
Иллюстратив фото
Франциянинг Бретан минтақасида коронавируснинг янги мутацияси аниқланган. Франция соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ушбу штаммни юқтирганларда уни аниқлаш жуда қийин.
"Мутация билан зарарланганларда ”SARS-CoV-2"га хос аломатлар бўлсада, тест натижалари салбий чиқмоқда", дейилади вазирлик хабарида.
Манбага кўра, 13 март куни Кот-д`Армор департаментида 79 та коронавирус билан зарарланиш ҳолати қайд этилган бўлса, шундан саккизтаси янги мутация экани маълум бўлган.
Мутахассислар ҳозирча янги штаммда касалликнинг оғир кечиш хавфи мавжуд эмаслигини ва ўрганишлар давом эттирилаётганини маълум қилди.
Бунгача коронавируснинг Буюк Британия, Жанубий Африка Республикаси штаммлари аниқланган бўлиб, улар дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида қайд этилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус бу янги штаммлари «асл нусха»сига қараганда юқумли эканлигини тасдиқлаган. Аммо мазкур мутацияларнинг ушбу хусусиятлари касалликни оғир кечишига таъсир қилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг