Франция махсус кучлари иш ташлашга киришди

16:47 18 Апрель 2025 Дунё
210 0

Фото: Reuters

Франция миллий полициясининг жанговар ва махсус кучлари бўлинмаси ходимлари иш ташлаш намойиши ўтказмоқда. Бу ҳақда Франциянинг «TF1» телеканали хабар берди.

Ушбу бўлинма мамлакат Ички ишлар вазирлиги юрисдикцияси остида бўлиб, унинг гуруҳлари жиноий жиноятларни, жумладан, қуролли талончилик ва одам ўғирлашни тергов қилади.

400 нафарга яқин элита полициячи Франция Миллий суд полицияси бошқармаси олдида намойишга чиқди. Улар иш вақтидан ташқари ишлаш, сменалар сонини кўплигидан ва тунда барча машиналарни гаражда қолдиришдан норози бўлишмоқда.

«Биз ҳамма нарсани берамиз: қўшимча иш, шахсий ҳаёт. Аммо тан олиш ҳақида гап кетганда, биз муаммога дуч келамиз», — дейди улардан бири.

Манбага кўра, полициячиларнинг ғазаби ўн йилдан бери давом этмоқда, бироқ тергов учун 400 евро бонус тўланиши ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлгач, у янги тус олди. Офицерларнинг фикрича, бу жуда кичик сумма. Молиявий муаммодан ташқари, полиция ходимлари ҳукуматни полиция ишининг нуфузини тиклаш масаласини кўриб чиқишга чақирмоқда.

Бунгача, 15 апрель куни Финляндияда 1976 йилдан бери биринчи марта полициячилар иш ташлаши бўлиб ўтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?