Франция чемпионатида сенсацион натижа

12:18 07 Март 2026 Спорт
522 0

Кеча, 6 март куни Франция 1-дивизионининг 25-тури доирасида мамлакатнинг амалдаги чемпиони ПСЖ жамоаси ўз майдонида «Монако» жамоасини қабул қилди.

Учрашув кутилмаганда 1:3 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 27-дақиқада меҳмонлар футболчиси Магнус Аклиуш томонидан очилди. Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида тугади.

Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида «Монако»нинг россиялик футболчиси Александр Головин жамоасининг иккинчи голини киритди. 71-дақиқада Барколя ҳисобни биттага қисқартирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Фоларин Балоган ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди.

Шу тариқа баҳс «Монако»нинг сенсацион ғалабаси билан якунланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?