“Фориш” полигонида “ArMI—2022” халқаро армия ўйинлари мусобақаларига старт берилди

23:47 15 Август 2022 Спорт
840 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида ArMI—2022 VIII Халқаро армия ўйинларининг Ўзбекистон мезбонлик қилаётган “Қуролсоз уста”, Хавфсиз муҳит ва “Дала ошхонаси” мусобақаларига бугун, 15-август куни старт берилди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Вазирлик томонидан респулика ОАВ вакиллари учун “Фориш” полигонида яратилган шароитлар билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди. Шунингдек, Халқаро армия ўйинлари ҳакамлари иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилиб, унда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга спикерлардан тўлиқ маълумотлар олдилар.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Шундан сўнг ОАВ вакиллари полигонда мусобақа иштирокчилари учун яратилган шароитлар билан танишди. Шу билан бирга, “Дала ошхонаси” мусобақаси ўтказиладиган ҳудудда бўлиб, турли давлатлардан келган ҳарбий ошпазларнинг маҳоратларини кузатди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Кечки соат 19:00 да полигон саф майдонида АрМИ—2022 халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон мэзбонлик қилаётган мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими бошланди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Унда Мудофаа вазирлиги ва иштирокчи давлатлар масъуллари, сенаторлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, фахрийлар ва ёшлар, журналистлар ва блогерлар иштирок этди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестрининг кўргазмали дефилеси, таниқли бадиий жамоалар ва санъаткорлар ижросидаги катта консерт дастури ҳамда турли халқлар маданиятини ифода этувчи бадиий чиқишлар намойиш қилинди. Қуролли Кучлар академияси курсантлари қурол билан кўргазмали чиқишларни ижро этди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари бу йил мазкур
VIII Халқаро армия ўйинларининг 20 та йўналишида иштирок этяпти. 34 та йўналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 257 та жамоа ўзаро беллашишади.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Эслатиб ўтамиз, 2021-йил халқаро армия ўйинларида 42 та давлатнинг жами 277 та жамоаси ўзаро куч синашган бўлиб, унда мамлакатимиз жамоалари 24 йўналишда иштирок этган. Умумий натижаларга кўра мамлакатимиз жамоалари 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаган, шунингдек, жами 37 та рекорд натижадан 10 тасини юртимиз ҳарбий хизматчилари янгилаган эди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер