“Финалиссима” 27 март куни бўлиб ўтади
Европа ва Жанубий Америка минтақаси ғолиблари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Финалиссима” кубоги учун баҳс санаси ўзгармайдиган бўлди. Бу ҳақда “Копе” нашри хабар берди.
Манба хабарига кўра, ўйин санаси эмас, баҳс ўтказиладиган мамлакат ўзгаради. Ташкилотчилар ушбу баҳсни Мадрид шаҳрида жойлашган “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўтказмоқчилар. Маълумот учун, ушбу стадион “Реал Мадрид” жамоасининг уй майдони ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин аслида 27 март санасида Қатар мамлакатида жойлашган “Лусаил” стадионида ўтказилиши керак эди. Аммо Форс кўрфазидаги нотинчликлар сабабли ўйин манзили бошқа мамлакатга кўчирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг