ФИФА Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича ЖЧ тимсолини эълон қилди
Фото: ФИФА
Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг уч шаҳри — Тошкент, Бухоро ва Андижон футзал бўйича 2024 йилги ФИФА жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. ФИФА расмий сайтида маълум қилинишича, Хон исмли Турон йўлбарси мазкур мусобақанинг расмий тимсоли этиб танланган.
«ХОН ҳақиқатан ҳам футзалнинг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, тезлиги ва жозибали табиати ҳамда Ўзбекистоннинг маҳаллий ва минтақавий меросини ифодалайди», дейилади ФИФА хабарида.
ЎФА эса «Ўрта Осиёнинг йўқотилган бойлиги дея таърифланадиган Турон йўлбарсини Жаҳон чемпионати тимсоли дея эълон қилиниши бутун дунёни ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга яна бир бор ундаши»ни қайд этди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам куч-қудрат ва жасорат тимсоли ҳисобланган Турон йўлбарси мамлакатда ўтадиган мундиалнинг расмий тимсоли этиб танлангани бежиз эмаслигига тўхталди.
«Унинг ўзига хос маҳорат билан чаққон ҳаракат қилиши ва унинг юқори тезлиги мазкур тимсолни футзал спорт тури билан боғлайди», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Ўрта Осиёнинг йўқотилган бойлиги дея таърифланадиган Турон йўлбарсини Жаҳон чемпионати тимсоли дея эълон қилиниши бутун дунёни ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга яна бир бор ундайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг