Фергюсон «Олтин тўп»га ким кўпроқ муносиблигини маълум қилди
Фото: Reuters
Бу йил «Олтин тўп»га Португалия ва Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кўпроқ муносиб.
Худди шундай фикрларни Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон илгари сурмоқда.
«Роналду бунга лойиқ. Чунки у бу йил рекорд ортидан рекорд ўрнатмоқда», деган мутахассис.
2021 йилда Роналду терма жамоа учун энг кўп гол уриш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. У Португалия термаси таркибида 115 та гол уриб, амалдаги рекордчи эронлик Али Дайидан узиб кетди.
Бундан ташқари, у терма жамоалар бўйича энг кўп хет-трик қилиш бўйича ҳам рекорд ўрнатди. 2022 йил бўладиган жаҳон чемпионати саралаш босқичининг саккизинчи турида Люксембург дарвозасига учта гол киритди. Бу унинг терма жамоа таркибидаги ўнинчи хет-триги ҳисобланади.
Португалия терма жамоаси таркибида Роналду 2016 йилда Европа чемпиони бўлди. 2004 қитъа чемпионатининг кумуш, 2012 йилда эса бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, 2019 йилда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи Миллатлар Лигаси ғолиби бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг