Фарғоналик ўқитувчилар учун вилоят ҳокимлигининг махсус устамаси жорий этилади

07:47 22 Декабрь 2021 Жамият
729 0

Архив сурат

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган Мурожаатномасида ўқитувчилар учун вилоят ҳокимлигининг махсус устамаси жорий этилишини маълум қилди:

«Мактаб дастурига киритилган ҳар бир фан бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган ўқитувчилар учун мавжуд устамаларга қўшимча равишда вилоят ҳокимлигининг махсус устамаси жорий этилади. Бу устама бир ўқув йили давомида тўлаб борилади, унинг талаблари ҳамда низоми ишлаб чиқилиб, барча педагогларга етказилади».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер