Фарғонада «Таълим ва касб – 2025» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида «Таълим ва касб – 2025» халқаро кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбирда Германия, Жанубий Корея, Туркия, Россия каби давлатлар ҳамда юртимиздаги 20 га яқин олий таълим муассасаларининг вакиллари иштирок этди. Кўргазма давомида иштирокчилар таълим йўналишлари, яратилган шароитлар, таълимдаги имтиёзлар, стипендия дастурлари ва яқин истиқболдаги режалар ҳақидаги тақдимотларни тинглаш имконига эга бўлишди.

Қизиқарли суҳбатлар, давра муҳокамалари ва маълумот сессиялари куни бўйи давом этди. Фарғоналик 10 минг нафарга яқин битирувчи ёш мазкур кўргазмада иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.
— Келажакда дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олишни ният қилганман, — дейди Фарғона шаҳридаги 14-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Усмонжон Сафаров. — Бугунги халқаро кўргазмадан кўплаб керакли маълумотларга эга бўлдим. Таълимни аъло баҳоларга якунламоқдаман. Имтиҳонлардан ҳам муваффақиятли ўтиб, мақсадимга етишимга ишонаман.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда анъанага айланган «Таълим ва касб» халқаро кўргазмаси касб танлаш арафасида турган битирувчи ёшлар учун муҳим ахборот майдони, ўзига хос тажриба мактаби сифатида хизмат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг