Фарғонада солиқ инспекцияси ходими 20 минг доллар билан ушланди

15:49 07 Март 2026 Жамият
253 0

Солиқ инспекцияси ходимининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, Фарғона вилояти Фарғона тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори юқори лавозимда ишловчи танишлари имконияти орқали, мазкур туман ҳокимлиги захирасида бўлган ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган 10 гектар ер майдонини наманганлик тадбиркорга келгусида сайёҳлик маскани ташкил этиши учун ажратиб беришни ваъда қилган.

Қонунбузар шахс мазкур хизмати эвазига 95 минг АҚШ доллари ҳамда ер майдони тоифасини ўзгартириб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари (жами 101 минг АҚШ доллари) талаб қилган.

Шундан сўнг, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг Наманган вилояти бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Янги Наманган туманида ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспектор олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?