Фарғонада сифатли бензин ва дизель ёқилғиси таъминоти яхшиланади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳрида «SEG TASCO» шўъба корхоналари таркибига кирувчи янги Фарғона терминали фойдаланишга топширилди.
Тармоқ фаолиятини замонавий мезонлар асосида ривожлантириш бўйича бир қатор қарорлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган янги терминал ҳудудда хизмат кўрсатиш сифатини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.
Айтиш жоиз, лойиҳани амалга ошириш доирасида қиймати 15 миллиард сўмликдан зиёд қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Бу нафақат Фарғона шаҳри ва вилояти, балки Фарғона водийсида автомобилларни бир неча турдаги сифатли бензин, дизел ёқилғиси билан барқарор таъминлаш имконини беради.

Фарғона терминалида 24/7 режимида иш жорий этилади. Натижада илгари маҳсулотни битта юк машинасига юклаш, расмийлаштириш, олиб чиқиш ва ҳужжатларни тайёрлаш бир кунда амалга оширилган бўлса, эндиликда замонавий стандартлар туфайли ушбу жараёнга атиги бир соатча вақт кетади.
— Бу ерда кунига 2 минг тоннагача бензин ва дизел ёқилғиси етказиб бериш имкониятини яратилди,—дейди Фарғона терминали раҳбари Фурқатжон Ҳамидов. — Бу лойиҳа Фарғона водийсида қиш мавсумида ҳам автомобилларни бир маромда ёқилғи билан таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Лойиҳа доирасида Фарғона водийси вилоятларида 30 та янги «SEG TASCO» ёқилғи қуйиш шохобчаларини қуриш режалаштирилган. Айни пайтга қадар 10 дан зиёд янги АЁҚШ қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирда янгиларини қуриш ишлари давом этмоқда.
Дастлабки босқичда 25 та янги иш ўрни яратилишига эришилди. Яқин келажакда иш ҳажмини янада кенгайтириш орқали доимий иш ўринлари сонини 100 тага етказиш мақсад қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг