Фарғонада ўзганинг номига онлайн кредит расмийлаштирган кибержиноятчи ушланди

09:10 23 Сентябр 2024 Жамият
156 0

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятида ўзганинг номига онлайн кредит олиб, пулларни ўзлаштирган шахс ушланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Унга кўра, Сурхондарё вилоятида яшовчи 51 ёшли Б.К. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унинг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 36 ёшли Р.Э. содир этганлиги аниқланган. Маълум бўлишича, гумонланувчи Р.Э. жабрланувчи Б.К.га қўнғироқ қилган ва ўзини банк оператори сифатида таништирган.

Шундан сўнг сохта ҳавола юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг номидан мобил илова ёрдамида рўйхатдан ўтган. Гумонланувчи онлайн тарзда 8 млн сўм кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида пулларни фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

Манбага кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Р.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а,б,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер