Фарғонада корейс тили ўқитиш маркази иш бошлади
Фото: Халқ сўзи
Фарғона шаҳрида Корея Республикасининг “Posco International Textile” компанияси томонидан ўтган йили бунёд этилган Ёшлар таълим маркази қошида корейс тили ўқитиш маркази фаолият бошлади.
Ўқув марказининг тантанали очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокимлиги, халқаро ҳамкорлик ва таълим соҳаси масъуллари, ўқувчи-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Шунингдек, тадбирда Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Санг иштирок этди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Фарғона вилояти ва Корея Республикаси ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда. Тадбиркорлик, инвестициялар жалб этиш, таълим ва соғлиқни сақлаш, маданий ҳамкорлик доирасидаги дўстона муносабатлар бугун сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди.
— Ҳозирда рус ва инглиз тилини мукаммал биламан, — дейди Фарғона шаҳридаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган 2-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Кристина Чен. —Келажакда хорижда ўқишни мақсад қилганман. Шу боис ушбу марказда корейс тилини қунт билан ўрганишга киришдим.
Айтиш жоиз, марказга 13 ёшдан юқори бўлган ўғил-қизлар қабул қилиниб, уларга 4 ойлик бепул ўқув курслари ташкил этилади. Бугунги кунда бу ерда 50 нафар тингловчи таълим олмоқда.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг