Фарғонада Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Фарғона шаҳрида Хотира хиёбонида тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Ушбу эзгу анъана доирасида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат бошқарув органлари ва жамоатчилик вакиллари ҳам ҳайкал пойига анвойи гуллар қўйишди.
Хиёбон атрофида ҳарбий оркестр садолари янграб, шу куннинг руҳини янада юқори тарзда ҳис эттирди. Музей-мемориал мажмуасидаги она ва бола тимсолини акс эттирган ҳайкал, ёзувлар ҳамда барча рамзлар халқимиз бошидан кечган улуғ синовлар, уруш даҳшатлари, азоб-уқубатлар ва беқиёс йўқотишларни ёдга солади. Шу билан бирга, халқимиз томонидан кўрсатилган жасорат, сабр-тоқат ва қаҳрамонликнинг ёрқин ифодасидир.
— Президентимизнинг Ўзбекистон халқига йўллаган табригида қайд этилганидек, бу – замон ва макон чегарасини билмайдиган чинакам мардлик ва қаҳрамонлик солномасидир, — дейди “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси, сенатор Зокиржон Раҳмонов. — Бугунги кунда вилоятимизда ҳам бундай қаҳрамонларимиз меҳр ва ғамхўрлик оғушида умргузаронлик қилмоқдалар.
Тантанали тадбирлар доирасида «Ватанпарварлар боғи» ҳамда хиёбон ҳудудлари одамлар билан гавжум бўлиб, урушнинг мудҳиш оқибатлари ва тинчлик қадри яна бир бор ёдга олинди. Юртдошлар қалбида тинч ва фаровон ҳаёт учун шукрона туйғулари жўш урди.
Қутлуғ сана муносабати билан Фарғона шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб «Отлиқ кавалерия» паради ҳам ўтказилди. У ўзгача кўринишда ташкил этилгани билан жамоатчилик эътиборини тортди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг