Сенат Раиси Женевада Парламент аёл аъзолари форумида иштирок этди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 151-ассамблеяси доирасида ўтказилган Парламент аёл аъзолари форумида иштирок этди.
Форум «Бирдамлик ва илҳом: аёлларни ўз йўлида қўллаб-қувватлаш» мавзусига бағишланди. Тадбир доирасида хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган глобал аҳамиятга доир масалалар муҳокама қилинди.
Т. Нарбаева ўз чиқишида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шунингдек, форум иштирокчилари Тошкент шаҳрида жорий йил апрель ойида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси юксак даражада ташкил этилганини алоҳида қайд этиб, мазкур анжуман доирасида ўтказилган Парламент аёл аъзолари форумининг ўзига хос ўрни ва қабул қилинган Тошкент декларациясининг тарихий аҳамиятини эътироф этди.
Ҳар бир аёлнинг овози, орзуси ва глобал ҳамжамиятнинг бирдамлик руҳи ҳақида фикр юритилди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон хотин-қизларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган комплекс ёндашувни илгари сурмоқда. Бу йўналишда парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш, билим ва етакчилик имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, инқироз шароитида қолган аёлларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ташаббуслар билдирилди.
Сўзга чиққанлар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш – бу фақат миллий манфаат эмас, балки инсониятнинг умумий тараққиёти ва тинчликка эришиш йўлидаги стратегик вазифа эканини қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг