Хитойда «штурвал» туридаги рулли автомобиллар тақиқланади
CarNewsChina нашри хабар беришича, Хитойда юқори қисми йўқ, самолёт штурвалига ўхшаш ярим рулли автомобиллар ишлаб чиқаришни тақиқлаш режалаштирилмоқда.
Хитой Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги рул бошқарув механизмлари хавфсизлигини тартибга солувчи GB 11557-202X миллий стандарти лойиҳасини эълон қилди. Ҳужжат 2027 йил 1 январдан кучга киради.
Стандартга кўра, ярим руллардан фойдаланиш тақиқланади, чунки улар зарбага чидамлилик бўйича мажбурий синовлардан ўта олмайди. Янги талабга мувофиқ, рул 10 та аниқ нуқтада синовдан ўтказилиши керак, жумладан, «энг заиф ҳудуд маркази» ва «энг кам қўллаб-қувватланадиган қисм маркази»да. Ярим рулларда юқори қисми мавжуд эмаслиги сабабли бу нуқталарни текширишнинг имкони йўқ.
Тақиқнинг асоси сифатида статистик маълумотлар келтирилган: ҳайдовчилар жароҳатларининг 46 фоизи рулга урилиш билан боғлиқ. Давра шаклидаги рул тўқнашув пайтида зарбани юмшатади, «штурвал» туридаги рул эса тананинг ундан «сирпаниб ўтиши»га сабаб бўлиб, жароҳат хавфини оширади.
Шунингдек, ҳайдовчилар ярим руллар кундалик фойдаланишда ноқулай эканини ҳам таъкидламоқда. Бундай рул билан бурилиш ва автотураргоҳда машина қўйиш қийинлашади, бир қўл билан бошқариш ноқулай, шунингдек, приборлар панелидаги экранга тасодифан тегиб кетиш хавфи мавжуд.
Ҳужжатга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб барча янги автомобиллар ушбу стандарт талабларига жавоб бериши шарт. Илгари тасдиқланган моделлар учун эса тахминан 13 ойлик ўтиш даври белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг