Фарғонада Хитой компанияси иштирокида қурилиш кластери ташкил этилади
Фото: "Халқ сўзи"
Ботир Мадиёров/ «Халқ сўзи». Бешариқ туманидаги «Фарғона ясин қурилиш моллари» Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонаси вилоятга 200 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиб, сифатли цемент маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Айни пайтда корхона маҳсулотлари нафақат Фарғона водийси бозорлари, балки қўшни республикаларда ҳам харидоргир бўлиб улгурди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров билан бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотда корхона раҳбарлари Гуан Жонг Ву ҳамда Эркин Маҳмудов яна бир неча истиқболли лойиҳаларга инвестиция киритиш кўзда тутилаётгани хусусида таъкидлади.
Янги режага кўра, корхона томонидан вилоятда замонавий қурилиш материаллари кластери ташкил этилади. Шунингдек, истиқболли бизнес-режа доирасида қурилиш ва хизмат кўрсатиш тармоқларида янги лойиҳалар амалга оширилади. Учрашувда хитойлик инвестор қўшни Тожикистон билан чегарадош ҳудудда қувват 500 МВтлик қуёш фотоэлектр станцияси қуриш лойиҳаси ҳақида ҳам маълум қилди.
— Президентимизнинг жорий йилнинг январь ойида Хитойга давлат ташрифи чоғида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш борасида ташаббуслар илгари сурилди, — дейди хорижий инвестиция иштирокидаги корхонанинг Ўзбекистондаги раҳбари Эркин Маҳмудов. — Ана шундан келиб чиқиб, вилоятда кўп тармоқли қурилиш кластери фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Бу қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида янги имкониятлар яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг