Фарғонада йилига 10 мингтагача электромобиль ишлаб чиқарилади

18:28 29 Сентябр 2021 Иқтисодиёт
1405 0

Фото: "Халқ сўзи"

Фарғонадаги “Central Asia Motors” корхонаси негизида электромобиллар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 55 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Уни амалга ошириш учун 43 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этиш мақсад қилинган.

2022 йилнинг тўртинчи чорагида ишга туширилиши кўзда тутилган мазкур лойиҳа Хитойнинг “Hong Kong ZRSC Technology” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Янги корхонани ишга туширишга мўлжалланган лойиҳанинг дастлабки босқичида йилига 10 мингта электромобиль ишлаб чиқарилади ҳамда юздан ортиқ иш ўрни яратилади.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?