Фарғонада ихтисослашган муассасаларга 1000 мингдан ортиқ спорт жиҳозлари топширилди
Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан Фарғона вилоятида бир қатор эзгу ташаббуслар амалга оширилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тизимдаги спорт муассасаларига туҳфа сифатида янги спорт жиҳозлари топширилди.
Натижада вилоятдаги 11 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда таълим олаётган махсус эҳтиёжли болалар, шунингдек, 3 та «Мурувват» интернат уйларида яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар учун 1008 та замонавий спорт анжомлари етказиб берилди.
Тантанали тадбирларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Адаптив спорт ассоциациясининг Фарғона вилояти бўлими масъуллари томонидан ушбу жиҳозлар спорт мураббийларига топширилди.

— Айни пайтда 150 нафарга яқин ўғил-қизлар ҳам ўқиб, ҳам ҳунар ўрганиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган, — дейди Фарғона шаҳридаги 1-Нурли маскан директори Нозимжон Ҳошимов. — Таълим муассасасида шахмат-шашка, енгил атлетика ва гандбол спорт турлари яхши ривожланган. Янги спорт жиҳозлари берилгани ютуқлар кўламини янада оширишга хизмат қилади.
Айтиш жоиз, мазкур ташаббус махсус таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ривожланишига кўмаклашиш ва уларни спорт орқали жамиятга фаол интеграция қилишда муҳим аҳамият касб этади. Қулай шароитлар эса бу ерда таълим олаётган ёш авлоднинг соғломлаштириш жараёнларини тезлаштиришга хизмат қилади.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг