Фарғонада Эрон инвестицияси иштирокида замонавий логистика маркази ташкил этилади
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров эронлик инвестор Хоссеини Алини қабул қилди. Юзма-юз мулоқотда Фарғона вилоятида логистика маркази ҳамда Ўзбекистон – Эрон савдо уйини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидлаб ўтилганидек, бу борада умумий қиймати 42 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида вилоятнинг Қувасой шаҳридаги қўшни Қирғизистон билан чегарадош ҳудудда 5 гектар майдонда замонавий логистика маркази барпо этилади. Марказда мева ва сабзавотларни қайта ишлаш, экспортга йўналтириш орқали 60 та юқори даромадли янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Ўз навбатида, эронлик тадбиркор Фарғона шаҳрида Ўзбекистон – Эрон савдо уйини очиш режасини ҳам маълум қилди. Унга кўра, 3 қаватли мазкур иншоотда меҳмонхона фаолияти йўлга қўйилиб, тадбиркорлар ўртасида ўзаро мулоқот майдони ташкил этилади. Лойиҳани амалга ошириш орқали икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда Фарғонага эронлик тадбиркорлар инвестицияларини кенгроқ миқёсда жалб этиш мақсад қилинган.
Самимий мулоқот чоғида Фарғона вилоят ҳокими бу каби истиқболли бизнес-лойиҳалар тўлиқ қўллаб-қувватланиши, шу боис бу режаларни тезроқ амалга ошириш ва ишга тушириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашувда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг