Фарғонада эркак иккинчи хотинини уриб, жағини синдирди

09:18 19 Декабрь 2024 Жамият
113 0

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи шахс қўшхотинлик ва оилавий зўравонлик учун жиноий жазога тортилди.

Суд ҳужжатларида келтирилишича, 2001 йилда туғилган Д.Ў. Олтиариқ туманининг Шарқ маҳалласидаги уйида 2023 йилнинг август ойидан 2024 йилнинг май ойига қадар Х.Т. ва С.И. билан эр-хотин сифатида яшаб келган. Эркак 2024 йил 24 май куни турмуш ўртоғи С.И. билан жанжаллашиб, ҳомиладорлигини билгани ҳолда унинг юзига мушт туширган.

Оқибатда С.И.нинг пастки жағ суяги икки жойидан синиб, у ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган. Д.Ў. судда айбига тўлиқ иқрор бўлган ҳамда қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Суд ҳукми билан Д.Ў. Жиноят кодексининг 126-моддаси (кўп хотинли бўлиш) ва 126-1-моддаси 5-қисми «б» бандида (ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?