Фарғонада давлат активлари ва ер майдонларини сотиш бўйича роуд-шоу тақдимотлари бўлиб ўтмоқда
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилоятида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари бўйича тадбиркорлар ҳамда сармоядорлар учун роуд-шоу тақдимот маросими ўтказилди.

Маҳаллий ҳокимликлар, вилоятдаги йирик корхоналар вакиллари ҳамда юздан ортиқ тадбиркор ва сармоядорлар қатнашган тадбирда агентлик мутасаддилари томонидан “E-auksion” электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича «мастер-класс» ташкил этилди. Платформада шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда иштирок этиш учун аризалар бериш тартиби тушунтирилди.

Тадбир иштирокчиларига хусусийлаштириш дастурларига кўра, оммавий савдоларда сотилиши белгиланган ҳамда савдо жараёнидаги 140 дан ортиқ давлат активлари, хусусан, вилоятдаги йирик активлар, «Фарғонаазот» АЖ, «Қўқон биокимё» АЖ ҳамда «Қўқон механика заводи» АЖлардаги давлат улуши, 30 та дам олиш масканлари, 26 та маъмурий, 48 та ишлаб чиқариш бинолари каби объектлар ва умумий майдони 65 гектар бўлган 2 мингдан ортиқ ер участкалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шу мазмундаги тақдимот ва учрашувлар 25 майга қадар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг