Фарғонада бир ойда 7 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари аниқланди
Фото: Фарғона вилояти ИИБ
Фарғона вилоятида бир ойда 7 миллиард сўмлик гиёҳвандлик воситалари аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу жиноий хатти-ҳаракатлар жорий йилнинг ноябрь ойида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор профилактик тадбирлари давомида Фарғона вилоят ИИБ, ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фош этилган.
Хусусан, жами қиймати 7 миллиард сўмдан ошиқ бўлган 30 кгдан ортиқ яъни 60 минг доза гиёҳвандлик воситалари ҳамда 17 минг 91 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Таъкидланишича, тезкор тадбирлар натижасида 20 мингга яқин фуқароларнинг заҳарланиши хавфи бартараф этилган.
«Тадбирлар давом этмоқда», дея қўшимча қилган бошқарма.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг