Фарғонада ахборот хизматлари сунъий интеллектдан фойдаланишга киришди
Фарғона вилоятида ахборот хизматлари соҳасида сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича ютуқларга эришилмоқда.
Айни саъй-ҳаракатлар жараёнида Риштон туманида “Roshidon FM” онлайн радиостанцияси ишга туширилди. Бу борада туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда “I HOUSE” юқори технологиялар мактаби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, амалий ишларга киришилди.
— Шу тариқа эндиликда тингловчилар “Roshidon FM” онлайн радиоси орқали туман ҳаётига оид муҳим янгиликлар, долзарб маълумотлардан тезкор равишда хабардор бўлишади, — дейди Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аброр Деҳқонов. — Эътиборлиси, турли дастурлар сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда тайёрланади. Бу ахборотни етказишда тезкорлик ва аниқликни оширишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Шунингдек, Данғара туманида бундан буён янгиликлар дастурлари сунъий интеллект технологиялари асосида яратилган виртуал студия ва виртуал мухбирлар томонидан тақдим этилади. Амалий саъй-ҳаракатлар доирасида ҳамюртларимизга сунъий интеллект ёрдамида шакллантирилган ахборотлар, хабар ва янгиликлар интерактив тарзда етказиб борилади.
Айтиш жоиз, бугунги кунда Фарғона вилоятида ахборот хизматлари соҳасида сунъий интеллект имкониятларидан унумли фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу вилоятда ахборот соҳасида рақамли тараққиётни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Ботир МАДИЁРОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг