Фарғонада “Адабиёт кунлари” ўтказилади
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фармойишига кўра, 2021 йил ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида вилоятда “Адабиёт кунлари” ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Адабиёт байрами кунларида таниқли адабиётшунос олим Умарали Норматов таваллудига 90 йил, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудига 85 йил, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, драматург Сайдали Одилов таваллудига 80 йил тўлгани муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг хотирасига эҳтиром кўрсатиш ҳамда риштонлик истеъдодли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султон ҳаёти ва ижодига бағишланган ранг-баранг тадбирларни ташкил этиш белгиланган.
Адабиёт кунлари доирасидаги тадбирлар Қўқон давлат мусиқали драма театри, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби, Олтиариқ маданият маркази, Риштон туманида жойлашган Халқаро кулолчилик маркази ҳамда Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади.
-Бундай тадбирлар халқимиз, айниқса, баркамол авлодни миллий адабиётимиз намояндалари ижоди билан яқиндан таништириш имконини беради,-дейди таниқли ёзувчи Алишер Ибодинов. – Ишонамизки, адабиётни юксак қадрлайдиган фарғоналиклар бу эзгу ташаббус юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзиши учун фаоллик кўрсатадилар.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг