Фарғонада 18 яшар йигит 24 ёшли эркакни пичоқлаб кетди
Фото: Фарғона вилоят ИИБ
Ижтимоий тармоқларда йўлда турган фуқаро пичоқлаб кетилгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилоят ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 май куни Марғилон шаҳарда яшовчи 18 ёшли С.Т. ўткир тиғли жисм билан 24 ёшли ҳамшаҳари А.А.нинг ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.
Жабрланувчи ҳодиса жойидан қочиб кетиши ҳамда гувоҳларнинг фаол қаршиликлари туфайли С.Т. жиноий режасини охирига етказа олмаган ва воқеа жойидан номаълум томонга яширинган.
Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақланиб қолинган.
Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг