Фарғонада 17 битирувчисидан 15 нафари ОТМга кирган мактаб таъмирдан чиқарилди
Фото: Халқ сўзи
Учинчи Ренессанс асосини яратишда муҳтарам Президентимиз айнан таълим тизимини ривожлантиришни энг муҳим 5 та устувор вазифаларимиз сирасига киритганлари бежиз эмас.
Янги ўқув йили олдидан республиканинг бошқа таълим муассасалари каби Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 3-ИДУМ да ҳам ҳомийлар ҳамда ота-оналар кўмаги билан мукаммал таъмирдан чиқарилди.
2021-2022 ўқув йилида 700 нафардан зиёд ўқувчи таълим-тарбия олаётган билим даргоҳини битирган 17 ўқувчининг 15 нафари олий таълимга ўқишга кирди. Умуман олганда, кейинги йилларда математика ва физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилаётган мактабимиз ўқитувчи ва ўқувчиларининг бу каби ютуқлари жуда ҳам салмоқлидир.
Илк сабоқларнинг Мустақиллик дарслари билан бошланиши бўйича педагог жамоамиз пухта тайёргарлик кўрди ва бугунги машғулотларда истиқлол йилларида эришилган улкан марралар, иқтисодиётимиз барқарор суръатлар билан ривожланаётгани, ҳамюртларимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати ошиб бораётгани, ушбу ютуқлар дунё ҳамжамияти томонидан муносиб эътироф этилаётгани ўзгача ғурур билан таъкидланди.
Шунингдек, биринчи қўнғироқ тадбирида мактабимизда таҳсил олаётган турли фанлар бўйича олимпиада ғолиблари, спорт мусобақалари чемпионлари ҳамда кўрик-танловларда фаол иштирок этаётган бир гуруҳ ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Муҳаббатхон ТУРДИМАТОВА,
Олтиариқ туманидаги 3-ИДУМ директори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг