Фарғона вилоятида адабиёт кунлари ўтказилмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Вилоят ҳокимининг фармойиши асосида шу кунларда ҳудуд бўйлаб Адабиёт байрами тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шу муносабат билан пойтахтдан ташриф буюрган таниқли шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлардан иборат меҳмонлар Қўқон шаҳридаги темир йўл бекатида тантанали кутиб олинди.
Адабиёт байрамлари доирасида Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида ўзбек адабиёти намояндалари Завқий, Ҳусайн Шамс, Амин Умарий хотирасига бағишланган ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ижодкор Коммуна Олимова таваллудига 90 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбир ўтказилди.

— Шунингдек, шу кунларда вилоятдаги бир қатор машҳур ижодкорлар, хусусан, Исмоил Маҳмуд таваллудининг 75 йиллиги, Алишер Ибодинов ва Аъзам Исмоилнинг 70 йиллиги, Саид Анварнинг 60 йиллиги кенг нишонланади, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Дилшода Эргашева. — Ўз навбатида тадбирлар режасига кўра, жойларда адабий мулоқотлар, мушоиралар, ёш ижодкорлар билан юзма – юз учрашувлар ҳам ташкил этилади.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг