Фарғона ва Қорақалпоғистонда электр токидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Қорақалпоғистон ва Фарғонада 600 миллион сўмдан ортиқ қийматга эга электр токидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Беруний туманидаги ЯТТ «Н.Г.» аҳолига хизмат кўрсатиш салонида тижорат мақсадида электр тармоғига яширин уланиб, 324,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Бошқа бир ҳолатда эса Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Ў.К.» фермер хўжалигини бошқариб келган З.У. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 318,6 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг