Фарғона туристлар учун жозибадор ҳудудга айланади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона дунё мегаполислари билан бўйлашадиган обод ва гўзал шаҳарга айланиб бормоқда. Кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, янги турар-жой даҳалари, яшил хиёбонлар сайёҳлар эътиборини тортмоқда. Туризмни ривожлантириш мақсадида турли сайилгоҳлар, кўнгилочар масканлар барпо этилиб, тарихий-маданий обидалар замонавий мезонлар асосида таъмирланмоқда. Шу тариқа шаҳарда туристик маршрутлар сони тобора ошиб бормоқда.
Демак, бу борада шаҳар озодалиги, яшиллик, табиат неъматларини асраш муҳим аҳамиятга эга. Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳаётга татбиқ этилган навбатдаги ташаббус ана шу йўналишдаги ишлар кўламини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди.

— Фарғона шаҳар ҳокимлиги, ИИБ, Миллий гвардия, бошқарув-сервис компаниялари иштирокида 10 та ишчи гуруҳ ташкил этилди, — дейди Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров. — Ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги 70 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинида доимий равишда фаолият кўрсатади. Асосий мақсад – маҳалладаги яшил ҳудудларни сақлаш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида ташқарига олиб чиқишга қаратилган.
Ташаббус доирасида кенг жамоатчилик, айниқса, маҳалла аҳлининг экологик маданияти, табиатга муносабати ўзгара бошлади. Таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилиб, ҳар бир маҳаллада мевали ва манзаралари дарахтлар, гуллар парвариши, уйи атрофини покиза сақлашга бўлган эътибор кучайди.

Фарғона шаҳар ИИБ, Миллий гвардия ходимлари томонидан ўзлари бириктирилган маҳаллаларда рейдлар ўтказилиб, табиатга зарар етказган, чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаб кетаётган ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилиши таъминланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг