Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида базавий мойлар сифатини яхшилаш дастури ишга туширилди

15:55 16 Январь 2024 Иқтисодиёт
445 0

Ўзбекистонда илк бор амалга оширилаётган мазкур лойиҳа ишлаб чиқарилаётган биринчи гуруҳга оид базавий мойлар сифатини ошириш ва уларни Европа стандартларига етказиш имконини беради.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (ФНҚИЗ)да ишлаб чиқарилаётган базавий мойлар сифатини ошириш бўйича кенг кўламли дастурни амалга ошириш ишлари бошланди. Дастур доирасида атмосфера-вакуум колоннасини модернизация қилиш, шунингдек, минерал базавий мойлар ишлаб чиқариш қурилмаларини таъмирлашни назарда тутади. Дастурнинг мақсади мойларнинг физикавий ва кимёвий хусусиятларини энг яхши Европа стандартларига жавоб берадиган даражага етказишдан иборат.

Дастурнинг биринчи босқичи доирасида базавий мойларни гидротозалаш колоннасидаги катализатор алмаштирилди. Ушбу қурилма мой маҳсулотларини олтингугурт, азот, ароматик углеводородлар ва қатронли асфальт моддалардан чуқур тозалашни амалга оширади, улар мойларнинг оксидланиш барқарорлиги, коррозия хусусиятлари ва рангига салбий таъсир кўрсатади.

Санег техник мутахассислари томонидан энг замонавий ечим танланди - каталитик жараёнлар технологиялари бўйича жаҳон етакчиси ҳисобланган Даниянинг Топсоэ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "HyBRIM" оиласига оид катализатор. Бу олтингугурт ва азот аралашмаларидан чуқур тозалашни таъминлайдиган янги авлод катализаторларидир.

«Базавий мойлар сифатини яхшилаш дастури — компаниянинг инновацияларга интилиши ва маҳсулотларни такомиллаштириш сари қадамдир. Янги катализатор гидротозалаш мосламасининг имкониятларидан максимал даражада самарали фойдаланиш ҳамда антиоксидант ва коррозияга қарши яхшиланган хусусиятларга, яхшиланган рангга эга мойларни ишлаб чиқариш имконини беради, бу эса маҳсулотни базавий мойлар учун глобал АПИ стандартлари сари яқинлаштиради, — деди Санег бош директори Тўлқин Юсупов.

Гидротозалашдан сўнг такомиллаштирилган базавий мойлар «SEG Motol» бренди остида мотор, трансмиссияввий, гидравлик, редуктор, компрессор ва бошқа турдаги тижорат мойларини ишлаб чиқаришда қўлланилади. 2024 йилда компания 130 минг тоннага яқин базавий мойларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?