Фарғона халқаро аэропортида йиллик йўловчилар оқими 3 миллион нафарга етказилиши режалаштирилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Туркияга ташрифи доирасида Истанбул шаҳрида “Terminal Yapı” компаниялар гуруҳи бошқарув кенгаши раиси Мехмет Делимоллаоглу билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Фарғона халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш масаласи муҳокама қилинди.
Айни пайтгача дунё бўйлаб қирқта аэропортнинг қурилиши ва модернизациясида иштирок этган “Terminal Yapı” компаниялар гуруҳи Фарғона халқаро аэропортини бошқарувга қабул қилиб, икки босқичда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, дастлаб қўниш йўли қопламаси ва электр тизимини янгилаш, мавжуд терминални реконструкция қилиш ва кенгайтириш, иккинчи босқичда қўниш йўлагини кенгайтириш ҳамда янги терминал қуриш, беш йил муддатда аэропортда йиллик йўловчилар оқимини 3 миллион нафарга етказишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, лойиҳа доирасида аэропортда 200 тонналик совиткичли мева-сабзавот сақлаш омбори ҳамда замонавий юк терминали барпо этилиши ҳам кўзда тутилган. Эзгу ташаббус доирасида Фарғонада халқаро авиация соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш таълим маркази фаолиятини йўлга қўйиш ҳам мақсад қилинган.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг