Фаол ёшлардан ташаббус: «Ҳорманг, тозалик посбонлари!»
Фото: Халқ сўзи
ЎзЛиДеП Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлимининг «Ёшлар қаноти» фаоллари Қарши шаҳридаги Одина масжиди атрофини ободонлаштиришда иштирок этаётган ходимлардан кўнгил сўрадилар, ҳутнинг изғиринида этлари жунжиккан ишчилар қўлига иссиққина чой-қаҳва тутқазиб, кийим-кечаклар ҳадя қилдилар.
— Партиянинг фаол ёшлари эътиборидан ходимларимиз кўнгли тоғдек кўтарилди, — дейди Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг кўкаламзорлаштириш ва ирригация тизими бригадири Акмал Оромов — Қилаётган ишларимизнинг жамият учун, юртимиз учун нафи тегаётганини ҳис қилиш жуда фахрли. Партиянинг вилоят Кенгаши раиси томонидан ҳар биримизга берилган ташаккурнома, улашилган меҳр ва эътибор мамлакатимизда илгари сурилаётган «Инсон қадри учун» эзгу ғоясининг амалдаги кичик бир намунаси бўлди, десак, янглишмайман.
Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг