Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш устида ишлаяпмиз — Франция ТИВ
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро мамлакат Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш борасида ишлаётганини маълум қилди. Бу ҳақида «Al Jazeera» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро «RTL» радиосига берган интервьюсида Ғазодаги вазият ва Франциянинг дипломатик саъй-ҳаракатлари ҳақида гапирар экан, мамлакат Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишни режалаштираётгани, бу эса бошқа давлатларни ҳам худди шундай қилиши учун дипломатик туртки бериши мумкинлигига ишонишини айтиб ўтган.
«Франциянинг бу қарорини кўплаб давлатлар эшитади. Бошқа мамлакатлар ҳам Франция билан бирга ҳаракат қилишини, мажбуриятларни бажаришини истаймиз. Фаластин давлатининг мустақиллигини тан олиб, мамлакатнинг мавжуд бўлиши учун етарлича шарт-шароитлар яратиш борасида ёрдам беришни хоҳлаймиз», — дейди Жан-Ноэль Барро.
Шунингдек, ташқи ишлар вазирининг қўшимча қилишича, айни пайтда Ғазодаги очарчилик авжига чиққан. Мамлакатга юборилаётган инсонпарварлик ёрдамларининг тўсиқларсиз кириши ҳамда ўт очишни тўхтатиш дунё ҳамжамиятининг олдида турган устувор вазифа сифатида қаралиши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг