Фалак тоқига юксалган аллома

14:35 04 Ноябрь 2024 Жамият
222 0

“Халқ сўзи”. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ташаббуси билан “Дунё тамаддунида Мирзо Улуғбекнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини бошқарма бўлим бошлиғи подполковник Аҳрор Васлиев бошлаб берди.

— Улуғбек барпо этган Самарқанд мадрасаси ва илмий тўгараги Шарқ маданияти ва фани тарихида улкан аҳамият касб этди, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Озода Бекмуродова. — Мамлакат равнақига, шунингдек, кўп халқларнинг маданий ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Самарқандда кўплаб буюк сиймолар шаклланди. Жумладан, Хуросоннинг Жом шаҳрида 1414 йили туғилган бўлажак улкан шоир Жомий Улуғбекнинг Самарқанд мадрасасида таҳсил кўрди. Бу ерда у Қозизода, Улуғбек ва Али Қушчи каби улкан олимларнинг маърузаларини эшитди, уларнинг тарбиясида бўлди. Мирзо Улуғбекдек буюк бобокалонимизни эслаб ўтказилган бугунги тадбирда тарихимиз, илм-фан, маънавиятимиз ҳақида сўз боргани шубҳасиз, бошқарма ходимларининг маънавий дунёсини бойитди.

Инсоннинг шахсий ривожланиши, жамиятдаги муваффақиятли фаолияти ва миллий ўзликни англашда Ватанпарварлик, Садоқат ва ҳалоллик каби маънавий фазилатлар жуда муҳим.

— ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасида буюк аждодларимизни хотирлаб кўплаб давра суҳбатлари уюштирамиз, — дейди бошқарма катта инспектори, подполковник Муҳаббат Аҳмедова. — Тадбир давомида Мирзо Улуғбек ҳақида ёзилган бадиий асарлар тилга олинди. Ҳаёти ва ижодий фаолияти борасида қизғин баҳс-мунозаралар бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?