FacePay тўлов тизими энди Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида ҳам амалда

22:01 28 Март 2025 Жамият
168 0

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги йўловчи ташиш соҳасига илғор технологияларни жорий этишни изчил давом эттирмоқда. Click ва ATTO билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган FacePay тўлов тизими энди Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясида ҳам амалда. Янги хизмат йўловчиларга турникет камерасига қараб нақд пул, карта ва ҳатто смартфонсиз йўл ҳақини тўлаш имконини беради.

FacePay метрода саёҳат қилишни янада қулайлаштиради, тўлов вақтини қисқартиради ва қоғоз чипталарга бўлган эҳтиёжни бартараф этади. Яқин орада ушбу тизим барча метро бекатларида жорий этилади. Транспорт вазирлиги Ўзбекистон транспортининг рақамли келажаги сари ҳаракатланишни давом эттирмоқда, уни янада хавфсиз, қулай ва экологик тоза қилиш йўлида ишламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?