Европа Россия билан ядро урушига тайёргарлик кўришни бошлади

Иллюстратив фото
Европа давлатлари ўз фуқароларини Россия билан эҳтимолий ядро урушига тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда «The Economist» нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Швецияда аҳолига омон қолишнинг асосий тамойиллари ҳақида маълумот берувчи беш миллион дона варақа тарқатилган. Бундан ташқари, рисолаларда расмийлар фуқароларни мамлакатга ҳужум содир бўлган тақдирда олдиндан ҳаракат режасини ўйлаб кўришга чақирилган.
Таъкидланишича, варақалар тарқатишдан мақсад шведларни қўрқитиш эмас, балки уларни тайёрланишга ундашдир. Бундай ёндашув инқироз ҳолатида давлат тузилмалари юкини камайтириши мумкин.
Бунгача, Польша ўз аҳолисини урушга тайёрлашга киришгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Варшава миллиардлаб еврога қурол сотиб олишни ва фуқароларни эҳтимолий ҳарбий можарога тайёрлашни бошлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг