Европа Иттифоқининг 20 давлати Украина учун снарядларни умумий харид қилишда иштирок этади
Иллюстратив фото
Европа Иттифоқига аъзо 20 давлат Украина учун 1 миллиард евро миқдоридаги снарядлар сотиб олиш лойиҳасида иштирок этиш ниятини билдирган. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель айтиб ўтди.
«Европа Иттифоқининг 20 та давлати қўшма харидлар лойиҳасида иштирок этиш ниятини билдирди, ҳозир ушбу келишувни улардан 17 таси имзолаган бўлса, қолганлари миллий процедуралар тугагандан сўнг қўшилади», дейди Боррель.
Аввалроқ, Европа Иттифоқи Украинага 2 миллиард еврога ўқ-дори етказиб бериш режасини келишиб олгани маълум бўлган эди.
Шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо 17 давлат ва Норвегия Украина учун ўқ-дориларни биргаликда сотиб олишни, шунингдек, ўз захираларини мустаҳкамлашни назарда тутувчи лойиҳани имзолагани маълум қилинди. Тегишли ҳужжатларни Австрия, Бельгия, Германия, Греция, Кипр, Люксембург, Малта, Нидерландия, Португалия, Руминия, Словакия, Финляндия, Франция, Хорватия, Чехия, Швеция, Эстония, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзоси бўлмаса-да Норвегия ҳам имзолаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг