Европа Иттифоқи ва Буюк Британия мудофаа ва хавфсизлик бўйича муҳим келишувни эълон қилади

10:53 12 Май 2025 Дунё
231 0

Архив фото

Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Буюк Британия Британия қўшинларига Европа Иттифоқи операцияларида қатнашиш имконини берувчи стратегик хавфсизлик ва мудофаа бўйича келишувни эълон қилади. Бу ҳақда «The Times» нашри ҳужжат лойиҳасига асосланиб хабар бермоқда.

«Кейинги ҳафта Буюк Британия ва ЕИ мудофаа ва хавфсизлик пактини кенг қамровли келишувнинг бир қисми сифатида эълон қилади. Таъкидланишича, бунда Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан кейин Европа Иттифоқи билан энг яқин муносабатларга эришади», — дейилади баёнотда.

Нашрнинг ёзишича, мудофаа шартномасини тузишнинг асосий сабабларидан бири Россия ва Украина ўртасидаги қуролли можаро бўлган. Қайд этилишича, келишув томонларни қизиқтирган масалалар бўйича мунтазам стратегик маслаҳатлашувлар ўтказишни назарда тутади.

Аввалроқ, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми Европа Иттифоқи мамлакатларидаги ҳамкасблари билан Украина бўйича музокаралар ўтказиши хабар қилинганди. Учрашувда Франция, Италия, Германия, Испания ва Польшадан вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер