Европа Иттифоқи томонидан Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакети эълон қилинди

00:16 17 Декабрь 2022 Дунё
1298 0

Иллюстратив фото

16 декабрь куни Европа Иттифоқининг Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакети кучга кирди.

Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатидан «Роскомнадзор» ҳам жой олди. Расмий ҳужжатда айтилишича, департамент мустақил ОАВга нисбатан давлат цензура сиёсатини олиб бормоқда. Таъкидланишича, «Роскомнадзор» «Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказган ёки таҳдид солган ҳаракатларни моддий қўллаб-қувватлаш» учун жавобгардир.

Шунингдек, Россия Қуролли кучлари ва Россия гвардияси, бош вазирнинг уч ўринбосари, жумладан, Федерация Кенгаши ва Давлат Думаси депутатлари Татьяна Голикова, Россиянинг бешта сиёсий партияси ва бошқалар ҳам санкцияларга тортилди.

Бундан ташқари, бу сафарги рўйхатдан Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова, адлия вазири Константин Чуйченко, маданият вазирлиги раҳбари Олга Любимова, табиий ресурслар вазири Александр Козлов, таълим вазири Сергей Кравцов, фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков, фавқулодда вазиятлар вазири Александр Куренков, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Антон Котяков ва бошқа расмий шахслар киритилган.

Санкция рўйхатига киритилганлар Европа ҳудудида активлари музлатилади, жисмоний шахсларга Европа Иттифоқи ҳудудига саёҳат қилиш тақиқланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер