Европа Иттифоқи темир йўл ва автомобиль ташувлари учун импорт назорати 2 (ICS2) тизимини жорий этмоқда

16:08 03 Март 2025 Жамият
198 0

2025 йил 1 апрелдан бошлаб товарлар етиб келишидан олдин барча ташувчилар, жумладан автомобиль ва темир йўл транспорти ҳам, Европа Иттифоқига юборилаётган ёки ундан ўтаётган товарлар ҳақидаги маълумотларни ICS2 тизимига киритиши лозим бўлади.

ICS2 – Европа Иттифоқига киритилаётган барча товарлар хавфсизлигини таъминлаш учун яратилган такомиллаштирилган назорат тизими. Тизимнинг асосий вазифаси юк Иттифоқ чегараларига етиб келишидан олдин у ҳақида батафсил маълумот тўплашдан иборат.

“Европа Иттифоқига экспорт ёки транзит ташувларини амалга оширишни режалаштирган миллий ташувчилар декларантлар билан ҳамкорликда ушу жиҳатни инобатга олишларини сўраб қоламиз” дейилади Транспорт вазирлиги расмий хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер