Европа Иттифоқи мудофаага тайёрланяпти. Россия чегарасидаги давлатлар бўйлаб истеҳкомлар қурилмоқда
Европа Иттифоқи Россия ва Беларусь билан чегарада жойлашган олти давлатнинг чегара хавфсизлигини таъминлаш учун 170 миллион евро (180 миллион АҚШ доллари) ажратди. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ушбу маблағлар хавфсизлик чораларини кучайтириш учун тақдим этилишини маълум қилди. У ўз баёнотида бу давлатлар Россия ва Беларусьдан келадиган ҳар қандай таҳдидларга қарши чегараларни ҳимоя қилаётганини таъкидлади.
Финляндия бош вазири Петтери Орпо ўз байонатида мамлакатлар орасида Финляндия 50 миллион евро олишини маълум қилди. Ушбу маблағ Финляндиянинг 830 миллик шарқий чегарасини назорат қилиш ва хавфсизлигини ошириш учун сарфланади. Бу қўллаб-қувватлаш Европа Иттифоқининг умумий хавфсизликни таъминлашдаги муҳим қадами бўлди.
Россия ва Беларусьдан келиши мумкин бўлган таҳдидлар туфайли чегара хавфсизлиги бўйича қатор чоралар кўрилмоқда. Польша ўз чегараларида «Шарқий қалқон» деб номланган фортификацияларни қуришни бошлади. Бу тизимга танкка қарши ариқлар, бункерлар, илғор кузатув тизимлари ва дронларга қарши ҳимоя чоралари киради.
Болтиқ давлатлари — Эстония, Латвия ва Литва — чегара хавфсизлигини кучайтириш мақсадида қўшимча мудофаа чизиқларини қуришга келишиб олди. Латвия Россия чегарасида ҳаво ҳимояси ракеталари билан жиҳозланган мобил жанг гуруҳларини жойлаштирди. Бундан ташқари, дронларни аниқлашга ихтисослашган радарлар ўрнатилди.
Беларусьда Россия ядро қуролларини жойлаштиргани тўғрисидаги хабарлар ушбу хавфсизлик чораларининг аҳамиятини янада кучайтиряпти. Беларусь президенти Александр Лукашенконинг айтишича, бу қуроллар қўшни давлатлар учун жиддий таҳдид солиши мумкин. Шу муносабат билан Польша ва Финляндия каби давлатлар ўз чегараларини «мудофаа қалқони»га айлантирмоқда.
Европа мамлакатлари Россия билан эҳтимолий можароларга тайёргарлик кўраётгани хавфсизлик чораларини кучайтириш зарурлигини кўрсатади. Ҳукуматлар аҳолига фавқулодда ҳолатда 72 соатга етарли озиқ-овқат захирасини тайёрлаб қўйишни тавсия қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг