Европа Иттифоқи Эроннинг юк ташиш соҳасига санкция киритди

13:53 20 Ноябрь 2024 Дунё
332 0

Эрон ўзининг кемасозлик компанияси ва бошқа ташкилотларга нисбатан Европа санкцияларини қоралаб, улар Украина урушида фойдаланиш учун Россияга баллистик ракета юборгани ҳақидаги сохта даъволарга асосланганини айтди. Санкциялар Эрон Ислом Республикаси юк ташиш линиясининг активларини музлатишдан иборат эди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Европа Иттифоқи ва Буюк Британиянинг ушбу баҳона билан Эронга қарши қўйилган чекловларини оқлаб бўлмайди ва ҳеч қандай қонунийлик, ҳуқуқий асос ёки мантиққа эга эмас.

Эрон матбуот котибининг айтишича, Украина президенти Владимир Зеленский Россияга Эрон баллистик ракеталари экспорт қилинмаганини тан олган. Зеленский октябрь ойи охирида Эрон ҳали Россияга баллистик ракеталарни етказиб бермаганини, аммо потенциал етказиб бериш бўйича чуқур музокаралар олиб бораётганини маълум қилган. У, шунингдек, Эрон Россия ҳудудида портловчи моддалар ўрнатилган «Шаҳед» дронларини ишлаб чиқариш учун лицензия олганини айтди. Теҳрон эса бу айбловни рад этган.

«Фатҳ-360» қисқа масофали баллистик ракеталар етказиб берилса, Украина фронтига жойлаштирилиши ва Россияга Украина ҳудудидаги ҳужумини яхшироқ бошқаришга ёрдам бериши мумкин.

Айни пайтда Эрон ва Ғарб ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда, чунки Теҳрон октябрь ойида Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужумлари учун жавоб тариқасида Исроилга қарши учинчи йирик ҳужумини уюштирмоқчи. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи ҳарбий қўмондонлар ва шахсий таркиб йиғилишида урушга тўлиқ куч билан тайёрланаётганини маълум қилган.

«Таҳдид қилаётган душманлар ожиз томонимизни қидиряпти, агар бирор заифликни кўрсалар, ундан фойдаланиб қолишади. Шундай экан, уруш пайтида кучли туриш жуда зарур», — деган вазир. Шунингдек, президент маслаҳатчиси Муҳаммад Жавод Зариф яҳудий халқига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун инглиз тилида видео чиқарди.

«Тарихнинг нотўғри томонида туриб, Нетаняҳу режими Исроилнинг Ғарб тарафдорлари билан биргаликда минтақада ўлим ва вайронагарчилик механизмини ишга солиб, қирғин ҳамда инсониятга қарши жиноятларни келтириб чиқарди. 50 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди. Уларнинг 10 мингдан ортиғи болалар», — деган у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?